Янгиликлар

  • Видео. Минскдаги биринчи кун

  • Сана: 12.07.2019
  • Хабар берганимиздек, жамоамиз кеча Минскдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

    Машғулотлар «Минск» клуби майдонида ўтказилди. Аниқроғи, «Минск» жамоасига қарашли машғулот майдонларидан бири «Бунёдкор» учун ажратилган. Машғулотлар енгил тарзда ўтказилди. Футболчилар майдон бўйлаб югуришди, танани қиздирувчи машқларни бажаришди, «квадрат» ўйнашди, яна югуришди ва дарвозабонларнинг маҳоратини синовдан ўтказишди. Бу табиий ҳол. Сабаби, Ўзбекистон Лига Кубоги баҳсларидан кейин жамоа аъзолари таътилга чиққан, бир ҳафталик танаффусдан кейин эндигина машғулотлар бошланди. Кечаги машғулотларда Исломжон Қобилов якка тартибда шуғулланди. Боиси, ҳимоячимиз биринчи давранинг сўнгги турлари арафасида жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлган эди. Шундан бери биринчи марта машғулотларга қўшилди.

    Дарвозабонларимиз Муроджон Зуҳуров, Абдумавлон Абдужалилов ва Элдор Адҳамов билан тажрибали мутахассис Абдусаттор Раҳимов шуғулланди.

    Бугундан машғулотлар икки маҳалдан ўтказилади. Қолаверса, режадан кечки овқатдан сўнг назарий машғулотдан ҳам ўрин олган.

     

    Қуйида Минскдаги биринчи кун машғулотларидан тайёрланган видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.


Мавзуга оид бошқа хабарлар