Янгиликлар

  • «Металлургчилар Кубоги». Мусобақа якунланди

  • Сана: 03.07.2019
  • Салкам бир ҳафта давом этган «Металлургчилар Кубоги» ўз ниҳоясига етди.

    Бугун бўлиб ўтган финал учрашувида «Бунёдкор» академиясининг 2009 йилда туғилган болалардан иборат жамоаси ғолиблик учун майдонга тушди. Алишер Иброҳимов шогирдлари «Пахтакор»га қарши қизиқарли баҳсда кичик ҳисобда мағлубиятга учради ва мусобақанинг кумуш медалларига эга чиқди.

    Жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Содиқов турнирнинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб топилди.

    ФИНАЛ
    3 июль (чоршанба)
    «ПАХТАКОР» - «БУНЁДКОР-2009» - 2:1
    «Бунёдкор-2009»: Саидғани Саидбаҳромов, Фаррух Солижонов, Иброҳим Муродуллаев, Сарвар Ўринбоев, Мирзабек Ҳамдамов, Сардор Содиқов, Абдулбосид Исломжонов, Диёрбек Шониёзов, Шаҳбоз Бухаров.
    Захирадагилар: Мустафо Мирсоатов, Даврон Бердиёров, Нажмиддин Абдулазизов, Муҳаммадсолиҳ Абдумажидов, Муҳаммадюсуф Ҳамиджонов, Жалолиддин Саъдуллаев.
    Гол: Жалолиддин Саъдуллаев.

    Айтиш керак, «Бунёдкор-2009» жамоаси бош мураббийи Алишер Иброҳимов ўзининг таваллуд кунини нишонлади. 42 ёшни қаршилаган мутахассис ўзининг таваллуд айёмини шогирдлари орасида нишонлади!

Мавзуга оид бошқа хабарлар