Янгиликлар

  • Аёллар футболи. Кубокдаги «юришни» бошладик

  • Сана: 01.07.2019
  • Бугун Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал учрашуви бўлиб ўтди.

    Қуръага кўра, бир ўйиндан иборат 1/8 финални сафарда «Динамо-W»га қарши ўтказган «Бунёдкор-W» йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоамиз биринчи бўлимда Тожинасохон Рашидованинг дубли эвазига танаффусга 0:2 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетган бўлса, иккинчи бўлимда майдон эгалари дарвозаси яна уч бор ишғол этилди. «Динамо-W» ўтказиб юборилган беш голга сўнгги дақиқада пенальтидан бир марта жавоб қайтарди.

    1/4 финалга йўл олган «Бунёдкор-W»га бу босқичда «Пахтакор-W» рақиблик қилади. Бир ўйиндан иборат бўладиган мазкур босқичнинг мезбони 4 июль куни аниқланади.

    ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. 1/8 ФИНАЛ
    «ДИНАМО-W» - «БУНЁДКОР-W» - 1:5 (0:2)
    1 июль. Жомбой. «Жомбой» стадиони. 51 томошабин.
    Бош ҳакам: Ҳуснора Жумаева.
    Қанот ҳакамлари: Зилола Раҳматова, Маржона Раҳматқулова.
    Захирадаги ҳакам: Шерзод Қамаров.
    Назоратчи: Олег Рубаков.
    Комиссар: Ойбек Юнусов.
    «Динамо-W»: Интизор Иброҳимова, Сабина Зарубина, Виолетте Ким (Гулмира Норқулова, 55), Нафиса Нишонова, Азиза Фахриддинова, Шаҳризода Ҳикматова, Нафосат Жумақулова, Нодира Туронова, Азиза Усеинова, Зарина Азимова (Баҳора Имомова, 60), Маҳзуна Акрамова.
    «Бунёдкор-W»: Олга Қаҳҳорова (Зиёда Ирисбоева, 46), Зумраджон Назарова, Людмила Карачик, Саида Галимова, Марина Косникова (Насиба Турсунова, 58), Умида Зоирова, Феруза Турдибоева (Нозимахон Эргашева, 46), Солиҳа Ҳусниддинова, Луиза Садирова (Зиёда Исоқова, 62), Тожинисохон Рашидова (Полина Миханько, 52), Маҳлиё Сарикова.
    Голлар: Тожинисахон Рашидова, 11 – 0:1. Тожинисахон Рашидова, 17 – 0:2. Нозимахон Эргашева, 50 – 0:3. Полина Миханько, 53 – 0:4. Людмила Карачик, 75 – 0:5. Маҳзуна Акрамова, 90-пенальтидан – 1:5.
    Огоҳлантириш: Зиёда Исоқова, 89.

Мавзуга оид бошқа хабарлар