Янгиликлар

  • Аёллар футболи. Навбатдаги ғалаба расмийлаштирилди

  • Сана: 27.06.2019
  • Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатида 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

    Сафарда жиддий рақиб «Металлург-W»га қарши майдонга чиққан «Бунёдкор-W» йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоамиз мезбонлар дарвозасини биринчи бўлимда 3 марта, танаффусдан кейин яна икки бор ишғол қилди. Шу тариқа асосий рақиблардан бири йирик ҳисобда мағлубиятга учратилди.

    Жамоамиз навбатдаги учрашувни Ўзбекистон кубоги доирасида 1 июль куни Самарқандда «Динамо»га қарши ўтказади.

    ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 14-ТУР
    «МЕТАЛЛУРГ-W» - «БУНЁДКОР-W» - 1:5 (1:3)
    27 июнь. Бекобод. «Металлург» стадиони.
    Бош ҳакам: Эдита Миробидова.
    Қанот ҳакамлари: Александра Кончикова, Кристина Борисова.
    Захирадаги ҳакам: Ҳусниддин Ўралов.
    Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
    Комиссар: Ойбек Юнусов.
    «Металлург-W»: Гуландон Бойматова, Анзиля Ермакова, Нозима Камолтоева, Дилдора Нозимова, Илвина Аблякимова, Фазилат Баҳромова, Диёра Эркинова, Юлдуз Набиева, Шаҳризода Зайниддинова (Гулзода Саидова, 55), Сарвиноз Раҳматова (Гулчеҳра Эшмаматова, 65), Шоира Қултўраева.
    «Бунёдкор-W»: Олга Қаҳҳорова (Зиёда Ирисбоева, 89), Зумраджон Назарова (Дилноза Бектемирова, 55), Людмила Карачик, Саида Галимова, Марина Косникова (Нозимахон Эргашева, 73), Умида Зоирова, Феруза Турдибоева, Солиҳа Ҳусниддинова, Луиза Садирова, Тожинисохон Рашидова, Маҳлиё Сарикова.
    Голлар: Людмила Карачик, 11 – 0:1. Умида Зоирова, 29 - 0:2. Шоира Қултўраев, 32 - 1:2. Маҳлиё Сарикова, 36 - 1:3. Людмила Карачик, 65 - 1:4. Солиҳа Ҳусниддинова, 90 - 1:5.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар