Янгиликлар

  • Футзал. 5-турни мағлубият билан якунладик

  • Сана: 16.06.2019
  • Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 5-тур ўйинлари якунланди.

    Аҳамиятлиси, Жиззахдаги «Сўғдиёна» спорт мажмуасида бўлиб ўтган 4-5-тур ўйинлари жамоамиз учун омадсиз келди. Абдулла Бўриев шогирдлари ҳар иккала турда ҳам «Сўғдиёна» ва «Навбаҳор»га қарши ўйнаб, мағлубият аламини тотиб кўрди.

    Бугун мезбонларга қарши саф тортган футзалчиларимиз биринчи бўлимнинг ўзидаёқ тўрт бор ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур бўлишди. Танаффусдан кейин вазият анча ўнгланган бўлса-да, бу дурангга эришишга ҳам етмади ва «Сўғдиёна» ғалаба қозонди.

    ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 5-ТУР
    «СЎҒДИЁНА» - «БУНЁДКОР» - 5:3 (4:0)
    16 июнь. Жиззах. «Сўғдиёна» спорт мажмуаси. 76 томошабин.
    Ҳакамлари: Шавкат Муҳиддинов, Никита Афинагенов, Фаррух Музаффаров, Асқарбой Орзубеков.
    Назоратчи: Валентин Шашков.
    «Сўғдиёна»: Тўйчибой Бердиев, Сирожиддин Шокиров, Отамурод Жуманов, Дилшод Раҳматов, Дилмурод Жумаев.
    Захирадагилар: Лочинбек Қорабеков, Жасур Ўралов, Ғуломжон Мамажонов, Элдор Мелиев, Соҳиб Нарзуллаев, Шуҳрат Суярқулов, Элбек Тўлқинов, Илҳом Юсуфжонов, Ўразбой Норбоев.
    «Бунёдкор»: Мирислом Миралиев, Темур Тўрақулов, Жамолиддин Нормирзаев, Хуршид Нажимов, Алексей Локтионов.
    Захирадагилар: Олимжон Воҳидов, Улуғбек Абдуллаев, Акбар Абраев, Илҳомжон Каримов, Аъзам Саидаҳмадов, Умиджон Зайниддинов, Алишер Холмуҳамедов, Севастьян Можаев, Миралишер Мираҳмадов.
    Голлар: Илҳом Юсуфжонов, 6 – 1:0. Ғуломжон Мамажонов, 12 – 2:0. Дилшод Раҳматов, 19 – 3:0. Соҳиб Нарзуллаев, 20-пенальтидан 4:0. Севастьян Можаев, 24 – 4:1. Севастьян Можаев, 24 – 4:2. Соҳиб Нарзуллаев, 33-ўз дарвозасига – 4:3. Умиджон Зайниддинов, 38-ўз дарвозасига – 5:3.

Мавзуга оид бошқа хабарлар