Янгиликлар

  • «Каспий Кубоги». «Бунёдкор-2005» гуруҳдан чиқди

  • Сана: 13.06.2019
  • Бугун «Каспий Кубоги»да учинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

    Гуруҳнинг сўнгги ўйинини «Краснодар» жамоаси тарбияланувчиларига қарши ўтказган Дониёр Усмонов шогирдлари 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Бу натижа «қалдирғочларимиз»ни гуруҳдан чиқишига етарли бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор-2005» гуруҳнинг илк ўйинида «Қайрат» (0:3)га имкониятни бой берган бўлса, кеча Грузиянинг «Сабуртало»сини мағлубиятга учратган эди – 3:2.

    «КАСПИЙ КУБОГИ - 2019»
    «КРАСНОДАР» (Россия) - «БУНЁДКОР-2005» - 0:0
    «Бунёдкор-2005»: Рамзиддин Муҳамедов, Абдураҳмон Сулаймонов, Беҳруз Маҳмудов (Ризо Раҳимов, 55), Илнур Сафин, Музаккир Маликов, Темур Бахтиёров, Наримон Аҳмаджонов (Шоюсуф Эркинов, 40), Искандар Солиев, Шоҳруҳ Муқимов (Сардорбек Шойимқулов, 55), Собир Рисҳиддинов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар