Янгиликлар

  • Ўртоқлик учрашуви. «Андижон» билан дуранг ўйнадик

  • Сана: 10.06.2019
  • Сoca Cola Cуперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган «Бунёдкор» бугун назорат учрашувини ўтказди.

    «Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтган баҳсда жамоамизга Суперлига иштирокчиси «Андижон» рақиблик қилди. Айтиш мумкинки, ҳар иккала жамоа бош мураббийлари учрашувда аралаш таркибдан фойдаланди. Биринчи бўлимда Суҳроб Иззатов узоқ масофадан дарвозанинг тўққизлигини нишонга олиб чиройлига голга муаллифлик қилган бўлса, танаффусдан кейин Сардор Сулаймонов меҳмонларга дуранг олиб берган голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Шу тариқа назорат учрашувида томонлар муроса кўчасини танлашди.

    ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
    «БУНЁДКОР» - «АНДИЖОН» - 1:1 (1:0)
    10 июнь. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
    Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.
    «Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов (Элдор Адҳамов, 77), Анвар Ғофуров, Улуғбек Абдуллаев, Дилшод Аҳмадалиев (Абубакр Мўйдинов, 65), Фаррух Икромов (Валерий Акопов, 46), Суҳроб Иззатов (Жаҳонгирбек Абдусаломов, 70), Лутфулла Тўраев (Бобур Фарҳодов, 46), Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Диёрбек Раҳимқулов, 46), Сергей Прохоров (Нодир Мавлонов, 59), Владислав Нуриев (Санжар Рихсибоев, 64), Сардор Азимов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 18).
    «Андижон»: Акмал Ортиқов, Хушнуд Авилов, Бобир Акбаров, Радосав Радослав, Фарҳод Мираҳматов, Иброҳим Отахонов, Фарҳод Бекмуратов, Абдураҳмон Абдулҳаков, Абдулло Олимов, Шаҳбоз Жумабоев, Шаҳзод Убайдуллаев.
    Захирадан тушганлар: Виталий Мирний, Илдар Маматказин, Бобур Омонов, Аброр Хусинов, Асрор Ғофуров, Д.Абдуманнопов, Ойбек Қиличев, Усмонали Исмоналиев, Сардор Сулаймонов, Рўзим Аҳмедов, Дониёр Исмоилов.
    Голлар: Суҳроб Иззатов, 37 – 1:0. Сардор Сулаймонов, 55 – 1:1.

Мавзуга оид бошқа хабарлар