Янгиликлар

  • Ўзбекистон Кубоги. Биринчи рақибимиз аниқланди

  • Сана: 07.06.2019
  • Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичига қуръа ташланди.

    Иккинчи босқичнинг олти ғолиби 1/16 финал босқичига йўл олганидан хабарингиз бор. Ушбу босқичда бу олти жамоага Суперлиганинг 10 ҳамда «А» Про-лиганинг 8 клуби қўшилади. 1/8 финалдан бошлаб эса «Локомотив», «Пахтакор», «Навбаҳор» ва АГМК жамоалари турнирдаги иштирокини бошлайди.

    2019 йилдан бошлаб Coca Cola ҳомийлигида ўтадиган мазкур турнирда ҳар бир босқич фақатгина 1 та учрашувдан иборат бўлади. Ғолиб асосий ва қўшимча дақиқаларда аниқланмаса, жамоалар пенальтилар сериясига таклиф этилади.

    Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Корея Халқ Демократик Республикасига қарши ўртоқлик ўйини олдидан «Миллий» («Бунёдкор») стадионда Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди. Қуръа натижасига кўра, жамоамиз бу босқични «Металлург»га қарши ўтказади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар