Янгиликлар

  • Аёллар футболи. Навбатдаги ғалаба қўлга киритилди

  • Сана: 07.06.2019
  • Бугун Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 10-тур учрашувлари старт олди.

    Ўз майдонида Наманганнинг «Навбаҳор-W» жамоасини қабул қилган «Бунёдкор-W» голларга бой учрашувда ғалабага эришди. «Қалдирғочлар» биринчи бўлимда меҳмонлар дарвозасини тўрт бор ишғол қилди. Танаффусдан кейин урилган бешинчи голдан сўнг футболчиларимиз бироз хотиржамликка берилишди ва бунинг оқибатида рақиб икки марта ҳисобни қисқартиришнинг уддасидан чиқди. Лекин қолган дақиқаларда футболчиларимиз бошқа хато қилмади, аксинча, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар дарвозаси яна бир марта ишғол этилди.

    ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 10-ТУР
    «БУНЁДКОР-W» - «НАВБАҲОР-W» - 6:2 (4:0)
    7 июнь. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
    Бош ҳакам: Элёр Турсунов.
    Қанот ҳакамлари: Ҳайринисо Эркинова, Розиябону Юсупова.
    Захирадаги ҳакам: Хусан Музаффаров.
    Назоратчи: Андрей Снетков.
    Комиссар: Ойбек Юнусов.
    «Бунёдкор-W»: Олга Қаҳҳорова, Зумрадхон Назарова, Людмила Карачик, Дилноза Бектемирова (Маҳлиё Сарикова, 67), Саида Галимова, Марина Косникова (Зиёда Исоқова, 50), Умида Зоирова, Феруза Турдибова (Мария Моисеева, 55), Солиҳа Ҳусниддинова, Луиза Садирова, Тожинисо Рашидова (Полина Миханько, 62).
    «Навбаҳор-W»: Ойгул Давлатова, Шаҳноза Насриддинова (Зуҳра Урайимжонова, 82), Нилуфар Дадажонова, Наргиза Абдурасулова, Албина Белалова (Фотима Урайимжонова, 71), Зуҳрахон Абдураҳимова (Шаҳноза Каримова, 39), Муҳаррамхон Абдуллаева, Сарвиноз Комилжонова, Чиройгул Деҳқонова, Руҳсора Охунова.
    Голлар: Людмила Карачик, 13 – 1:0. Людмила Карачик, 30 – 2:0. Марина Косникова, 38 – 3:0. Тожинисо Рашидова, 42 – 4:0. Дилноза Бектемирова, 59 – 5:0. Наргиза Абдурасулова, 66 – 5:1. Нилуфар Дадажонова, 69 – 5:2. Полина Миханько, 90+2 – 6:2.

Мавзуга оид бошқа хабарлар