Янгиликлар

  • «Келажак сари» халқаро мусобақаси. «Бунёдкор»га тенг келадиган топилмади!

  • Сана: 20.05.2019
  • Салкам бир ҳафта давом этган «Келажак сари» халқаро мусобақаси ўз якунига етди. Турнирда 20та жамоа 4та гуруҳда ғолиблик учун кураш олиб борди. Мусобақада вилоят академияларидан ташқари, қўшни Қирғизистон ва Қозоғистондан ҳам жамоалар иштирок этди. Низомга кўра, турнирда 2001 йилда туғилган болалардан иборат жамоалар қатнашиши керак эди. «Бунёдкор» академиясининг мазкур ёшдаги тарбияланувчилари асосан ўринбосарлари таркибида тўп суриши боис, «Келажак сари»да Сергей Чигодаев мураббийлигидаги 2002 йилги таркиб қатнашди.

    Гуруҳда Сирдарё (4:1) ҳамда Қашқадарё (4:0) вилояти академияларини йирик ҳисобларда мағлуб этган «қалдирғочлар» Фарғона (1:1) билан дуранг ўйнади ва гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунланди. Низомга кўра, ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар финал йўлланмаси учун ярим финалда майдонга тушиши керак эди. Ярим финалда Сергей Чигодаев шогирдлари «С» гуруҳини биринчи ўринда якунлаган «Локомотив» футбол академияси тарбияланувчиларига қарши саф тортди. Ўйинда рақибдан катта устунликка эга бўлган «қалдирғочлар» буни ҳисобда ҳам акс эттиришди – 3:0. Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Андижон вилояти футбол академияси тарбияланувчилари «Чиғатой»ни «таслим этди – 6:0.

    Кеча бўлиб ўтган финал учрашуви анчагина қизиқарли кечди. Буни ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилганидан ҳам билса бўлади. Отабек Жўрақўзиев иккинчи бўлимда ўйин тақдирини ҳал қилган гол муаллифига айланди. Шу тариқа ўзбек футболи тарихида илк бор ўтказилган Республика академиялари ўртасидаги мусобақада «Бунёдкор» тарбияланувчиларига тенг келадигани топилмади!

    Шунинг ўзиёқ «Бунёдкор» академиясида ишлар тўғри йўлга қўйилганидан дарак беради!

    Шунинг ўзиёқ «Бунёдкор» академияси ўзбек футболига керак эканлигидан дарак беради!

    Шунинг ўзиёқ «Бунёдкор» академияси Республикада биринчи рақамли эканлигидан дарак беради!

    «КЕЛАЖАК САРИ» ХАЛҚАРО МУСОБАҚАСИ
    «АНДИЖОН БЎФМ» - «БУНЁДКОР» - 0:1 (0:0)
    19 май. Тошкент. ЎФА майдони.
    Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин.
    «Андижон БЎФМ»: Жасур Собиров, Жавоҳир Ортиқмирзаев, Сардор Маъруфжонов, Қувонч Келдибоев, Озод Қаҳҳоров, Обид Ғуломжонов, А.Абдураҳимов, Н.Нуриддинов, Ислом Неъматов, Сардор Козимбеков, Лазиз Иброҳимов.
    Захирадагилар: А.Азизуллаев, Сирож Абдуманнопов, Умид Абдураҳмонов, Илҳом Ғуломов, М.Давронов.
    «Бунёдкор»: Мўминмирзо Қодиров, Сардор Абдурашидхўжаев, Фаррухбек Мухторов, Қуддусбек Аъзамов, Жасурбек Абдулбеков, Муҳаммадқодир Аҳадов, Муҳаммадюсуф Носиров, Асаджон Азимжонов, Абдурауф Бўриев, Сирож Башриддинов, Отабек Жўрақўзиев.
    Захирадагилар: Миразиз Усмонов, Аббос Аширалиев, Сардорбек Олимов, Лазизхон Мўйдинов, Собир Норбоев, Жалолиддин Содиқов, Глеб Харин.
    Гол: Отабек Жўрақўзиев.

Мавзуга оид бошқа хабарлар