Янгиликлар

  • U-18. Шаҳар чемпионати. Бир жамоамиз дам олди, иккинчисида ғалаба!

  • Сана: 18.05.2019
  • u-18 Ёшлар чемпионатида 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

    Темур Бобохонов мураббийлигидаги «Бунёдкор-А» мазкур турни ўз майдонида ўтказиб, навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Ёшларимиз «Рубин»га қарши ўйинда рақиб дарвозасини тўрт бор ишғол қилди. Умар Раҳмоналиев хет-рик қайд этган бўлса, яна бир голга Мақсуд Маҳмудов муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ҳар иккала голи Аббос Рўзиевнинг ҳисобига ёзилди.

    Сергей Чигодаев мураббийлигидаги «Бунёдкор-Б» бу турда БЎСМ-16ни қабул қилиши керак эди, лекин жамоа пойтахтимизда давом этаётган «Келажак сари» халқаро мусобақасида иштирок этаётгани боис, шаҳар биринчилигидаги ўйин қолдирилди.

    U-18. ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ. 6-ТУР
    «БУНЁДКОР-А» - «РУБИН» - 4:2 (2:0)
    17 май. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 15 томошабин.
    Бош ҳакам: Н.Рўзимов.
    «Бунёдкор»: Жамоа Ғуломов, Мақсуд Маҳмудов, Шоаъзам Юсупов, Дилшод Дадажонов, Ойбек Шомуродов, Улуғбек Раимов, Умар Раҳмоналиев, Бобур Асадуллаев, Шерзод Мирзажонов, Элбек Бўриев, Мирфайз Жумаев.
    Захирадагилар: Беҳруз Ҳамидуллаев, Қодир Хусанов, Зуфар Абдуманнопов, Саид Каримов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Жавоҳир Янгибоев.
    Голлар: Мақсуд Маҳмудов, 12 – 1:0. Умар Раҳмоналиев, 15 – 2:0. Умар Раҳмоналиев, 46-пенальтидан – 3:0. Аббос Рўзиев, 50 – 3:1. Аббос Рўзиев, 54 – 3:2. Умар Раҳмоналиев, 60 – 4:2.

Мавзуга оид бошқа хабарлар