Янгиликлар

  • Андрей Фёдоров: «Натижа адолатли»

  • Сана: 17.05.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган «Локомотив» - «Бунёдкор» (0:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Андрей Фёдоров иштирок этди.

    - Бугун ўйинимиз ўхшамади. Тезлигимиз юқори бўлмади. Рақиб асосий эътиборини ҳимояга қаратди ва қарши ҳужумларга ўтиб кетишди. Айтганимдек, бизнинг ўйин чиқмади. Шу боис бугунги натижа адолатли эди. Бугун биз ғалабага лойиқ эмасдик. Биринчи бўлимда яхши вазиятлардан фойдалана олмаган бўлсак ҳам шу фикримда қоламан.

    Ўйинларимиз сони кўплиги сабабли тикланишга ва куч тўплашга вақт етмай қолаяпти. Бу ёғига олдимизда кичик танаффус бор. Шу вақтда биз йигитларни жисмоний ва руҳий томонлама ўз ҳолатига келтириб олишга ҳаракат қиламиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар