Янгиликлар

  • Вадим Абрамов: «Йигитларга раҳмат айтаман!»

  • Сана: 17.05.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган «Локомотив» - «Бунёдкор» (0:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

    - Тошкент жамоалари ўртасидаги дерби ҳар қандай ҳолатда ҳам курашларга бой тарзда ўтади. Мен бугун йигитларга ўзларини йўқотиб қўймаганига раҳмат айтаман. Бугун энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш қила олмадик. «Локомотив» иккинчи бўлимда гол уришга интилди, биз ҳимояда ўйнаб, қарши ҳужумда уларни ушламоқчи эдик. Афсуски яратилган вазиятлардан фойдаланишда йигитларга совуққонлик етишмади. Балки йигитларда бироз тажриба бўлганида вазиятни ўз фойдаларига ҳал қила олармиди?!

Мавзуга оид бошқа хабарлар