Янгиликлар

  • Ажойиб дерби…

  • Сана: 17.05.2019
  • Суперлиганинг 9-тур учрашувлари давом этади.

    Пойтахт дербиси кутилганидек курашларга бой тарзда ўтди. Жамоалар ҳар иккала бўлимда ҳам ҳужумкорликни бир дақиқага бўлса-да, сусайтиргани йўқ. Ҳужум кетидан ҳужумлар уюштирилди. Ҳимоядаги ишончли ҳаракатлар якунда дарвозалар ишғол бўлмаслигига замин яратди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.

    COCA COLA СУПЕРЛИГА. 9-ТУР
    «ЛОКОМОТИВ» — «БУНЁДКОР» - 0:0 (0:0)
    17 май. Тошкент. «Локомотив» стадиони. 3112 томошабин.
    Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.
    Қанот ҳакамлари: Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов.
    Захирадаги ҳакам: Фирдавс Норсафаров.
    Назоратчи: Игор Нехочин.
    Комиссар: Жамшид Имомов.
    «Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Азизбек Ҳайдаров (Диёр Туропов, 61), Жамшид Искандеров (Филипп Райевац, 80), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Ислом Тўхтахўжаев, Йован Жокич, Давронбек Ҳошимов, Олег Зотеев, Арслонмурот Омонов (Азизбек Омонов, 46).
    «Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Жасурбек Жалолиддинов (Суҳроб Иззатов, 46), Хуршид Ғиёсов (Абдулла Абдуллаев, 79), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Владислав Нуриев, 59), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Абдуллаев.
    Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов, 32. Анвар Ғофуров, 80. Диёр Туропов, 90+1. Суҳроб Иззатов, 90+3.

Мавзуга оид бошқа хабарлар