Янгиликлар

  • «Бунёдкор» «Келажак сари» халқаро мусобақасини йирик ғалаба билан бошлади

  • Сана: 13.05.2019
  • Шу кунларда пойтахтимизнинг бир қатор майдонларида «Келажак сари» халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

    Ҳудудий академиялар, «Бунёдкор», «Чиғатой», «Локомотив», қўшни Қозоғистон ҳамда Қирғизистондан ташриф буюрган 18 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасидаги мусобақада жами 20та жамоа қатнашмоқда. Иштирокчилар 5тадан жами тўрт гуруҳга ажратилган. Сергей Чигодаев мураббийлигидаги «Бунёдкор» «Д» гуруҳида «Ўзбекистон-2», Сирдарё, Қашқадарё ва Фарғона вилояти академияси жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Кеча «қалдирғочлар» турнирдаги илк учрашувини Сирдарё вилояти академиясига қарши ўтказди. Айтиш керак, ўйинда рақибдан катта устунликка эга бўлган ёшларимиз сирдарёликларни 4:1 ҳисобида мағлуб этишди ва

    Тақвимга кўра, «Бунёдкор» бугун дам олади. Эртага навбатдаги ўйинини «Бунёдкор» академияси майдонида Қашқадарё вилояти академиясига қарши ўтказади. Беллашув 17:00да старт олади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар