Янгиликлар

  • Акмал Рисқуллаев хотира турнири. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди

  • Сана: 13.05.2019
  • 9 май куни старт олган Акмал Рисқуллаев хотира турнири якунига етди.

    Деярли беш кун давом этган мусобақада 8та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Бугун бўлиб ўтган финал учрашувига эса, «Янгиер» ва «Бунёдкор» жамоалари етиб келди. Ҳал қилувчи баҳс қизиқарли ўтди. Ўйининг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида омад «Янгиер»га кулиб боқди – 6:5.

    Ғолибларни тақдирлаш маросимида бир қатор таниқли инсонлар, қолаверса, Акмал Рисқуллаевнинг яқинлари, онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва укаси иштирок этди.

    ФИНАЛ
    13 май (душанба)
    «ЯНГИЕР» - «БУНЁДКОР» - 1:1 (пен. бўй.: 6:5)

Мавзуга оид бошқа хабарлар