Янгиликлар

  • Вадим Абрамов: «Бугун тенг кучга эга рақиблар ўйнади»

  • Сана: 12.05.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қўқон-1912» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида «Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

    - Одатдагидек биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва одатданидек иккинчи бўлимни кўнгилдагидек бошлай олмадик. Натижада гол ўтказиб юбордик. Голдан кейин бироз асабийлашдик. Лекин натижани ўзимиз томонга ўзгартира олдик ва ғалаба қозондик. Йигитлардан майдонда борларини бериб ҳаракат қилишганидан мамнунман.

    «Қўқон-1912» яхши жамоа. Бугун тенг кучга эга рақиблар ўйнади. Гарчи биз ғалаба қозонган бўлсакда, меҳмонлардан ўйин борасида устунлик қила олдик, дея олмайман. Балки «Қўқон-1912»га ҳали ҳам ўз уйида ўйнай олмаётгани руҳий томондан таъсир қилаётгандир?!

Мавзуга оид бошқа хабарлар