Янгиликлар

  • Иккита пенальти, битта дубл ва уч очко

  • Сана: 12.05.2019
  • Бугун Coca Cola Суперлиганинг 8-тур учрашувларига якун ясалади.

    «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилган «Бунёдкор» ажойиб учрашувда муҳим ғалабани қўлга киритди. Биринчи бўлимнинг 13-дақиқасида меҳмонлар дарвозасига белгиланган пенальтини Хуршид Ғиёсов аниқ амалга ошириб ҳисобни очган бўлса, танаффусдан кейин меҳмонлар вазиятни тенглаштиришди. Суҳроб Бердиев дарвозабондан қайтган тўпни голга айлантирди. Шундан сўнг тўп назоратини қўлга олган футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида етарлича хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Ҳужумларнинг бирида Боян Кнежевич Дилшод Аҳмадалиевга қўполлик ишлатди ва меҳмонлар дарвозасига ўйиндаги иккинчи пенальти белгиланди. Нуқтага яна Хуршид Ғиёсов яқинлашди ва дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмай, дублини нишонлади.

    Шу тариқа иккита пенальти ва битта дубл «Бунёдкор»га навбатдаги уч очкони тақдим қилди.

    COCA COLA СУПЕРЛИГА. 8-ТУР
    «БУНЁДКОР» - «ҚЎҚОН-1912» - 2:1 (1:0)
    12 май. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 3284 томошабин.
    Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов.
    Қанот ҳакамлари: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов.
    Захирадаги ҳакам: Исҳоқ Ибрагимов.
    Назоратчи: Арслон Хотамов.
    Комиссар: Эркин Бахтиёров.
    «Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Лутфулло Тўраев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Жалолиддинов (Суҳроб Иззатов, 83), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Улуғбек Абдуллаев, 62), Миржаҳон Мираҳмадов (Владислав Нуриев, 70).
    «Қўқон-1912»: Боян Кнежевич, Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов, Жамшид Ҳасанов (Беҳруз Саъдуллоев, 53), Муҳаммаданас Ҳасанов (Жавоҳир Эсонқулов, 41), Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов (Жасур Ҳасанов, 87), Шаҳбоз Эркинов.
    Голлар: Хуршид Ғиёсов, 13-пенальтидан – 1:0. Суҳроб Бердиев, 64 – 1:1. Хуршид Ғиёсов, 86 – 2:1.
    Огоҳлантиришлар: Абдумавлон Абдужалилов, 32. Муҳаммаданас Ҳасанов, 39. Ислом Қобилов, 74. Нурилло Тўхтасинов, 76. Хуршид Ғиёсов, 90+3. Суҳроб Иззатов, 90+6.

Мавзуга оид бошқа хабарлар