Янгиликлар

  • Ёшлар биринчилиги. Жамоамизда навбатдаги ғалаба

  • Сана: 11.05.2019
  • Бугун Ёшлар биринчилигининг 8-тур учрашувлари давом эттирилди.

    Ўз майдонида «Қўқон-1912»ни қабул қилган ёшларимиз кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашув курашларга ва голга тортадиган хавфли вазиятларга бой тарзда ўтди. Айниқса, иккинчи бўлимни бир йўла олти ўзгариш билан бошлаган «Бунёдкор» меҳмонлардан сезиларли даражада устунлик қилди ва хавфли вазиятларнинг биттасини голга айлантирди. Захирадан майдонга тушган Отабек Жўрақўзиев ўнг қанотдан катта тезлик билан жарима майдони ичига кириб борди ва дарвозабоннинг узоқ бурчагини нишонга олди. Қолган вазиятларда меҳмонлар посбони жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолиб, ўзининг маҳоратини намойиш қилди. Шу тариқа Виктор Карпенко шогирдлари кетма-кет иккинчи учрашувда ғалаба қозонди.

    U-21 ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ. 7-ТУР
    «БУНЁДКОР» - «ҚЎҚОН-1912» - 1:0 (0:0)
    11 май. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 77 томошабин.
    Бош ҳакам: Исҳоқ Ибрагимов.
    Қанот ҳакамлари: Никита Афиногенов, Сардор Нишонбоев.
    Захирадаги ҳакам: Абдурашид Худойбердиев.
    Назоратчи: Арслон Ҳотамов.
    Комиссар: Эркин Бахтиёров.
    «Бунёдкор»: Жасур Умурзоқов, Бобурбек Фарҳодов (Кемран Нажафалиев, 46), Бурхон Усмонов, Жаҳонгир Абдусаломов (Диёрбек Раҳимқулов, 82), Владислав Нуриев (Жамшид Бахшуллоев, 46), Улуғбек Абдуллаев (Сардор Хурсандов, 46), Абубакр Мўйдинов (Абдулҳай Исмоилов, 46), Абдулла Абдуллаев (Ойбек Ҳамидов, 46), Ислом Каримов, Жасур Холдоров, Фаррух Икромов (Отабек Жўрақўзиев, 46.
    «Қўқон-1912»: Ислом Абдуллаев (Муҳаммадали Собиров, 77), Аюбхон Абдураҳимов, Темур Ҳакимов (Аброржон Усмонов, 57), Абдуллоҳ Миркомилов (Иброҳим Мухторов, 46), Жасур Ёқубов, Рамзбек Исоқов, Дилшод Самиқов, Шаҳзод Маъмуржонов, Бекзод Каримов (Отабек Қодиров, 68), Барҳаёт Саидаҳмаджонов, Дилшод Баратов.
    Гол: Отабек Жўрақўзиев, 52 – 1:0.
    Огоҳлантиришлар: Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 62. Ойбек Ҳамидов, 89.

Мавзуга оид бошқа хабарлар