Янгиликлар

  • Аёллар футболи. Дербида голлар шоуси

  • Сана: 03.05.2019
  • Бугун аёллар футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур ўйинлари старт олди.

    Ўз майдонида «Пахтакор-W»ни қабул қилган жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба нашидасини сурди. Меҳмонлар дарвозаси биринчи бўлимда беш бор ишғол қилинган бўлса, танаффусдан кейин «Пахтакор» қизлари яна уч марта ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур бўлишди. Футболчиларимиздан Людмила Карачик хетт-рикка эришган бўлса, қолган голларга Саида Галимова, Умида Зоирова, Феруза Турдибоева, Тожинисо Рашидова ва Маҳлиё Сарикова муаллифлик қилди.

    Жамоамиз 3-тур ўйинини ҳам ўз майдонида ўтказади. Рақиб – «Локомотив». Беллашув 6 май кунига белгиланган.

    ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 2-ТУР
    «БУНЁДКОР-W» - «ПАХТАКОР-W» - 8:1 (5:1)
    3 май. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 42 томошабин.
    Бош ҳакам: Фаррух Янсупов.
    Қанот ҳакамлари: Баҳодир Баҳромов, Беҳзод Худойберганов.
    Захирадаги ҳакам: Рустам Тоғаев.
    Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
    Комиссар: Нигора Обидова.
    «Бунёдкор-W»: Зарина Саидова (Олга Қаҳҳорова, 57), Зумраджон Назарова, Людмила Карачик, Дилноза Бектемирова (Зиёда Исоқова, 70), Саида Галимова, Марина Косникова (Тожинисо Рашидова, 59), Умида Зоирова, Феруза Турдибоева (Мария Моисеева, 73), Солиҳа Ҳусниддинова, Луиза Садирова (Нозимахон Эргашева, 54), Маҳлиё Сарикова (Насиба Турсунова, 90).
    «Пахтакор-W»: Дилором Туланова (Нилуфар Бахтиёрова, 70), Кристина Чунакова (Умида Хотамова, 68), Мадина Абдураимова (Урие Насибуллаева, 57), Мадина Ҳикматова, Рўзихон Асқарова, Мадина Воҳидова (Динара Тагирова, 59), Юлдуз Ҳамдамова (Малика Ҳалилова, 68; Гулмира Девятова, 73), Зуҳра Холиқова, Маржона Абдусатторова, Ойбарчин Турғунова, Дурдонахон Бахтиёрова (Камола Эркинова, 61).
    Голлар: Людмила Карачик, 6 – 1:0. Маҳлиё Сарикова, 10 – 2:0. Умида Зоирова, 17 – 3:0. Саида Галимова, 20 – 4:0. Феруза Турдибоева, 24 – 5:0. Кристина Чунакова, 33 – 5:1. Тожинисо Рашидова, 84 – 6:1. Людмила Карачик, 89 – 7:1. Людмила Карачик, 90+3 – 8:1.
    Огоҳлантиришлар: Саида Галимова, 17. Солиҳа Ҳусниддинова, 26. Луиза Садирова, 37. Зуҳра Холиқова, 58. Олга Қаҳҳорова, 72. Зумраджон Назарова. 73.

Мавзуга оид бошқа хабарлар