Янгиликлар

  • «Бунёдкор-W» мавсумни ғалаба билан бошлади!

  • Сана: 15.04.2019
  • Амалдаги чемпион ва Суперкубок соҳиби «Бунёдкор-W» янги мавсумни ғалаба билан бошлади.

    Уч кун аввал Суперкубокни қўлга киритган жамоамиз бугун мавсумнинг илк ўйинида «Металлург-W»дан устун келди. Бир-биридан фарқ қилган бўлимларда дарвозаларга жами 7та гол киритилди. Аҳамиятлиси, ҳисобни меҳмонлар очишганди. Аммо кўп ўтмай вакилларимиз вазиятни ўнглашди. Биринчи бўлим охирида урилган гол танаффусга ғолиб сифатида йўл олишга етарли бўлди. Иккинчи бўлим бошида урилган гол эса, қайсидир маънода рақибни «синдирди». Шундан кейин қизларимиз бекободликлар дарвозасини яна икки марта ишғол қилишди. «Металлург-W» бунга битта гол билан жавоб қайтарди. Шу тариқа учрашув 5:2 ҳисобида «Бунёдкор-W»нинг ғалабаси билан якунланди.

    ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 1-ТУР
    «БУНЁДКОР-W» - «МЕТАЛЛУРГ-W» - 5:2 (2:1)
    15 апрель. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 58 томошабин.
    Бош ҳакам: Эдита Миробидова.
    Қанот ҳакамлари: Рустам Тоғаев, Александра Кончикова.
    Захирадаги ҳакам: Фаррух Йўлдошев.
    Назоратчи: Артём Арутюнов.
    Комиссар: А.Татлимуратова.
    «Бунёдкор-W»: Зарина Саидова, Зумрадхон Назарова, Людмила Карачик, Динара Бектемирова, Саида Галимова, Умида Зоирова (Насиба Турсунова, 89), Феруза Турдибоева (Мария Моисеева, 85), Солиҳа Ҳусниддинова, Луиза Садирова, Тожинисо Рашидова (Нозима Эргашева, 65), Маҳлиё Сарикова.
    «Металлург-W»: Гуландон Бойматова, Анзиля Ермакова (Гулчеҳра Эшмаматова, 69), Нозима Камолтоева, Дилдора Нозимова, Диёра Жўрабоева (Гулзода Саидова, 61), Илвина Аблякимова, Фазилат Баҳромова, Юлдуз Мариева, Маҳфуза Жўраева (Диёра Эркинова, 55), Мавлуда Мунаварова, Шоира Қултураева.
    Голлар: Мавлуда Мунаварова, 5 – 0:1. Людмила Карачик, 9 – 1:1. Маҳлиё Сарикова, 42 – 2:1. Тожинисо Рашидова, 46 – 3:1. Людмила Карачик, 53 – 4:1. Шоира Қултараева, 54 – 4:2. Людмила Карачик, 69 – 5:2.
    Фойдаланилмаган пенальти: Луиза Садирова, 12.
    Огоҳлантиришлар: Илвина Аблякимова, 59. Зумрадхон Назарова, 81.

Мавзуга оид бошқа хабарлар