Янгиликлар

  • Жамшид Саидов: «Рақиб битта хатомиздан фойдаланди»

  • Сана: 13.04.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Андижон» учрашувидан сўнг меҳмонлар жамоаси ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    - Нима дейишга ҳам ҳайронман?! Сафарда кетма-кет ўйин ўтказиш осон эмас. Бу футболчиларнинг руҳиятига таъсир қиляпти. Навбатдаги учрашувни ўз уйимизда ўтказамиз. Ўйлайманки, ўша баҳсда ҳаммани ғалаба билан хушнуд этамиз. Бугунги ўйин учун эса йигитларга раҳмат айтаман! Улар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Фақат яратилган қулай имкониятларни голга айлантира олмадик. Рақиб эса битта хатоимизда унумли фойдалана олди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар