Янгиликлар

  • «Бунёдкор-W» - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!

  • Сана: 12.04.2019
  • «Бунёдкор» аёллар жамоаси Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди!

    Жамоамиз бугун бўлиб ўтган Суперкубок учрашувида «Севинч»га қарши саф тортди. Ажойиб баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилди. Маҳлиё Сарикова учрашувнинг 79-дақиқасида «Севинч» дарвозасини ишғол қилди ва бу амалда ўйиндаги ягона гол бўлиб чиқди. Шу тариқа ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон Суперкубогида майдонга тушган «Бунёдкор-W» илк бор кубокни ўзиники қилди.

    Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор-W» ўтган йили ҳам Суперкубок ўйинида майдонга тушган, аммо «Металлург» аёллар жамоасига қарши баҳсда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.

    Ўзбекистон Суперкубоги
    «СЕВИНЧ» - «БУНЁДКОР» - 0:1 (0:0)
    12 апрель. «Жар» стадиони. 2178 томошабин.
    Бош ҳакам: Эдита Миробидова.
    Қанот ҳакамлари: Зилола Раҳматова, Кристина Середа.
    Захирадаги ҳакам: Ҳасан Набиев.
    Назоратчи: Арслон Ҳотамов
    Комиссар: Алишер Файзиев.
    “Севинч”: Лайло Тилавова, Ўғилой Қўчқорова, Лайло Шодиева, Мафтуна Шойимова, Рушания Сафина, Дилрабо Асадова (Феруза Бобохўжаева, 53), Шаҳноза Қурбонова (Дурдона Алиева, 80), Танзиля Зарбиева, Мафтуна Панжиева (Гулзода Амирова,72), Малика Бурхонова, Нилуфар Қудратова.
    “Бунёдкор-W”: Зарина Саидова, Зумраджон Назарова, Людмила Карачик, Дилноза Бектемирова, Саида Галимова, Марина Косникова (Тожинисахон Рашидова, 40), Умида Зоирова, Феруза Турдибоева (Мария Моисеева, 88), Солиҳа Ҳусниддинова, Луиза Садирова, Маҳлиё Сарикова.
    Гол: Маҳлиё Сарикова, 79 – 0:1.
    Фойдаланилмаган пенальти: Мафтуна Панжиева, 63.
    Огоҳлантиришлар: Мафтуна Панжиева, 66. Гулзода Амирова, 77. Рушания Сафина, 83.

Мавзуга оид бошқа хабарлар