Янгиликлар

  • «Бунёдкор» - «Андижон». Ўйинолди йиғилиш бўлиб ўтди

  • Сана: 12.04.2019
  • Эртага Coca Cola Суперлиганинг 4-тур доирасида «Бунёдкор» - «Андижон» учрашуви бўлиб ўтади.

    Бугун мазкур беллашув олдидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни учрашув комиссари Cардор Қудратуллаев олиб борди ва клуб масъуллари билан ўйинга боғлиқ ташкилий масалаларни муҳокама қилди.

    Шунингдек, эртанги баҳсда жамоалар қайси рангдаги либослардан фойдаланиши ҳам маълум бўлди. Унга кўра, «Бунёдкор» аъзолари тўлиқ кўк рангдаги либосларда ҳаракат қилса, «Пахтакор» тўлиқ оқ рангдаги либосдан фойдаланади.

    Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Суперлиганинг 4-тур доирасидан ўрин олган «Бунёдкор» - «Андижон» учрашуви эртага соат 18:20да Олмалиқдаги «ОКМК» марказий стадионида бошланади.

     

Мавзуга оид бошқа хабарлар