Янгиликлар

  • Чемпионларимиз Туркиядан қайтиб келди

  • Сана: 09.04.2019
  • «Бунёдкор» академиясининг 2005 йилда туғилган болалардан иборат жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган «Hane cup-2019» мусобақасида ғолиб бўлганидан хабарингиз бор.

    Турнирда 5та ўйин ўтказиб, барчасида ғалаба нашидасини сурган Дониёр Усмонов шогирдлари якунда шоҳсуппага кўтарилди. Бугун тушда чемпионларимиз юртимизга қайтиб келди. Ғолиблар «Бунёдкор» академиясида тантанали равишда кутиб олинди. Футболчиларнинг ота-оналари, клуб ва академия расмийлари чемпионларимизни ғолиблик билан қутлар экан, уларга омад тилаб қолишди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар