Янгиликлар

  • Тарбияланувчиларимиз Қозоғистонга йўл олишди

  • Сана: 15.03.2019
  • «Бунёдкор» футбол клуби академияси тарбияланувчилари Қозоғистонга йўл олишди.

    «Бунёдкор» футбол клуби академияси нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга. Шу боис, академия тарбияланувчиларидан иборат жамоаларимиз мунтазам равишда турли мусобақаларга таклиф этилади. Жумладан, эртадан Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида старт оладиган «Наврўз Кубоги» мусобақасига «Бунёдкор» ҳам таклиф этилган.

    Турнирда «Бунёдкор» академиясидан икки ёш тоифасида учта жамоа иштирок этади. 2007 йилда туғилган болалардан иборат жамоа икки таркиб билан юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Бу ёшдаги жамоаларимизнинг устозлари Александр Хвостунов, Равиль Бикчинтаев ва Владимир Пановдир. 2009 йилги гуруҳга Алишер Иброҳимов бошчилик қилади. Уччала жамоамиз бугун қўшни Қозоғистонга йўл олди.

    Мусобақа 23 мартга қадар давом этади. 

    Уччала жамоамизга ҳам мусобақада омад тилаймиз!

Мавзуга оид бошқа хабарлар