Янгиликлар

  • Ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учрадик

  • Сана: 14.03.2019
  • Хабар берганимиздек, бугун жамоамиз назорат учрашувида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушди.

    Қизиқарли беллашувда ҳар иккала томон ҳам очиқ футбол намойиш қилди. Ўйин тақдирини эса ягона гол ҳал қилди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида шу куни терма жамоа сафида майдонга тушган «Бунёдкор» ҳужумчиси Миржаҳон Мираҳмадов ҳимоядаги хатодан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин дарвозаларни ишғол қила олишмади.

    Ўртоқлик учрашуви
    ЎЗБЕКИСТОН о.т.ж. – БУНЁДКОР – 1:0 (1:0)
    14 март. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
    «Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров (Абдумавлон Абдулжалилов), Сергей Прохоров (Бобур Фарҳодов), Анвар Ғофуров, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов (Жаҳонгир Абдусаломов), Санжар Риҳсибоев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Дилшод Аҳмадалиев (Бурхон Усмонов), Фаррух Икромов (Жасур Жалолиддинов; Владислав Нуриев), Улуғбек Абдуллаев (Абубакр Мўйдинов), Суҳроб Иззатов (Кемран Нажафалиев), Жавоҳир Қаҳрамонов (Сардор Азимов).
    Гол: Миржаҳон Мираҳмадов, 44 – 1:0.

Мавзуга оид бошқа хабарлар