Янгиликлар

  • Бугундан машғулотлар бошланади, режада ўртоқлик учрашуви бор

  • Сана: 12.03.2019
  • Coca Cola Суперлиганинг 1-турида Жиззахда «Сўғдиёна» меҳмони бўлган «Бунёдкор» жамоаси аъзоларига учрашувдан кейин қисқа муддатли танаффус берилган эди.

    Гарчи жамоамиз Суперлиганинг 2-турини 31 март куни ўтказсада, навбатдаги ўйинга қадар икки ҳафтадан кўпроқ вақт бўлса-да, «қалдирғочлар» бугундан машғулотларга киришади. Вадим Абрамов шогирдлари тушдан сўнг клуб қароргоҳида йиғилади ва машғулотларни бошлайди.

    Суперлиганинг турлар оралиғида юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган жамоамиз назорат учрашувида майдонга тушишни режалаштирилган. 14 март куни «Бунёдкор» саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар