Янгиликлар

  • “Бунёдкор” тўқ кўк, “Металлург” оқ рангли либосда ўйнайди

  • Сана: 24.11.2018
  • Pepsi Суперлига 31-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Металлург” учрашуви олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.

    Жамоалар менежерлари ва учрашув расмийлари иштирок этган йиғилишни ўйин комиссари Алишер Файзиев. олиб борди.

    Унда бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг қандай рангли либосларда ҳаракат қилиши ҳам аниқлаб олинди. Унга кўра,“Бунёдкор” тўқ кўк, “Металлург” оқ рангли либосда ҳаракат қиладиган бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, Pepsi Суперлига 31-тури доирасидаги  “Бунёдкор” – “Металлург” учрашуви 24 ноябрь куни “Миллий”  стадионида соат 14:00да бошланади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар