Янгиликлар

  • “Бунёдкор” оқ, “Бухоро” тўқ кўк рангли либосда ўйнайди

  • Сана: 14.09.2018
  • Pepsi Суперлига 23-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.

    Жамоалар менежерлари ва учрашув расмийлари иштирок этган йиғилишни ўйин комиссари Шерзод Ражабов олиб борди.

    Унда бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг қандай рангли либосларда ҳаракат қилиши ҳам аниқлаб олинди. Унга кўра,“Бунёдкор” оқ, “Бухоро” тўқ кўк рангли либосда ҳаракат қиладиган бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, Pepsi Суперлига 23-тури доирасидаги  “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви 15 сентябрь куни “Миллий”  стадионида соат 20:00да бошланади.


Мавзуга оид бошқа хабарлар