Янгиликлар

  • “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувида 10та телевизор, 10та планшет, 10та телефон ютиб олинг!

  • Сана: 11.09.2018
  • Чемпионлик учун курашувчи энг кучли олти клубдан иборат гуруҳдаги мусобақанинг илк турида “Бунёдкор” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилади. Ушбу ўйин 15 сентябрь (шанба) куни “Миллий” стадионда соат 20:00да бошланади.

    Шу куни стадионга келган томошабинлардан энг омадлилари уйларига 10та телевизор, 10та планшет ҳамда 10та уяли алоқа телефони билан қайтишга муваффақ бўладилар. “Бунёдкор” футбол клуби томонидан таъсис этилган совғалар сифатида мухлислар учун кўнгилочар акцияда айнан шу қимматбаҳо совринлар ўйналади. Худди шундай акциялар “Бунёдкор”нинг мавсум охиригача бўлган барча уй беллашувларида ҳам албатта ташкил этилади.

    “Бунёдкор” - “Бухоро” учрашувига кириш чипталари нархи – 15000 сўм. Чипталарни стадион кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

    Барча футбол ихлосмандларини 15 сентябрь куни "Миллий" стадионига чорлаб қоламиз!

    “Бунёдкор” МУХЛИСЛАР УЧУН ўйнайди!

Мавзуга оид бошқа хабарлар