Янгиликлар

  • “Бунёдкор” – “Бухоро” ўйинидаги совғалар ўз эгаларини кутмоқда

  • Сана: 12.09.2018
  • Ўзбекистон чемпионатининг PEPSI SUPERLIGAси 23-тур доирасида “Бунёдкор” 15 сентябрь (шанба) куни “Миллий” стадионда “Бухоро”ни қабул қилади. Ўйин соат 20:00да бошланади.

    Шу куни стадионга келган томошабинлар учун кўнгилочар акция ташкил этилиб, унда ишқибозлар 10та телевизор, 10та планшет ҳамда 10та уяли алоқа телефони ютиб олишлари мумкинлиги ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

    Ушбу совғалар “Бунёдкор” футбол клуби офисига етиб келган ҳамда ўз эгаларини кутмоқда.

Мавзуга оид бошқа хабарлар