Янгиликлар

  • Осиё ўйинларида "Бунёдкор"нинг тўрт футболчиси юртимиз шарафини ҳимоя қилади

  • Сана: 09.08.2018
  • Хабарингиз бор, 14 августдан бошлаб Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.  Бугун Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Жакартага борувчи якуний таркибни эълон қилди. Ушбу рўйхатга эътибор қаратадиган бўлсак терма жамоа таркибида "Бунёдкор"нинг тўрт нафар аъзоси ўрин олганини кўриш мумкин. Улар:

    Ҳимоячилар:
    Ислом Қобилов “Бунёдкор”
    Рустам Ашурматов “Бунёдкор”
    Акром Комилов “Бунёдкор”

    Ярим ҳимоячи:
    Хуршид Ғиёсов “Бунёдкор”

    Биз Осиё ўйинларида терма жамоамизга омад тилаб қоламиз. Ишонамизки терма жамоамиз Осиёда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади.

    Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақасига 14 август куни старт берилади. Терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги тақвими:
     
    14 август
     
    1-тур:
    Ўзбекистон – Бангладеш
    Жакарта. «Пакансари» стадиони
    Бошланиш вақти: 14:00
     
    16 август
    2-тур:
    Қатар – Ўзбекистон
    Жакарта. «Пакансари» стадиони
    Бошланиш вақти: 17:00
     
    19 август
    3-тур:
    Таиланд – Ўзбекистон
    Жакарта. «Пакансари» стадиони
    Бошланиш вақти: 17:00
     
    Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган



Мавзуга оид бошқа хабарлар