Янгиликлар

  • “Бухоро” ҳаворанг, “Бунёдкор” тўқ кўк рангли либосда ўйнайди

  • Сана: 11.06.2018
  • Pepsi Суперлига 15-тури доирасидаги “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.

    Жамоалар менежерлари ва учрашув расмийлари иштирок этган йиғилишни ўйин комиссари Бахтиёр Намозов олиб борди.

    Унда бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг қандай рангли либосларда ҳаракат қилиши ҳам аниқлаб олинди. Унга кўра, “Бухоро” ҳаворанг, “Бунёдкор” тўқ кўк рангли либосларда ҳаракат қиладиган бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, Pepsi Суперлига 15-тури доирасидаги “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашуви 12 июнь куни “Бухоро” марказий стадионида соат 19:32да бошланади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар