Янгиликлар

  • Миржалол Қосимов: “Ҳозирда осон ўйиннинг ўзи йўқ”

  • Сана: 29.05.2018
  • “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” вакиллари иштирок этди.

    - Муҳим ғалабани қўлга киритдик ва кейинги босқичга йўлланма олдик. Ҳозирги пайтда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Рамазон ойи бўлишига қарамасдан, стадионга ташриф буюрган кўп минг сонли мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Агар бугун мухлисларга озгина бўлса-да, хурсандчилик улашган бўлсак, бундан бахтиёрмиз. Ҳадемай трансфер ойнаси очилади. Таркибда қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида ҳозир аниқ фикр билдира олмайман. Агарда жамоамиздаги футболчиларга таклиф тушса ва бу жамоа келажаги учун хизмат қилса, у ҳолда таклифларни қўриб чиқишга тайёрмиз. Бу жиҳат футболнинг бир қисми, - дейди Миржалол Қўшоқович.

    - Учрашув оғир ўтди. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилдик ва бунинг эвазига ғалаба қозондик. Кейинги учрашувларда ҳам ғалабага интиламиз, - дейди “Бунёдкор” сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Миржамол Қосимов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар