Янгиликлар

  • “Бунёдкор” тўқ кўк, “Сўғдиёна” оқ-қора йўл-йўл либосларда ўйнайди

  • Сана: 28.05.2018
  • Мамлакат кубоги нимчорак финали доирасидаги “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашуви олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.

    Уни учрашув комиссари этиб тайинланган Лазиз Қўчқоров олиб борди.

    Клублар менежерлари ва учрашув расмийлари иштирок этган йиғилишда жамоаларнинг эртанги учрашувда қандай рангли либосларда ҳаракат қилиши ҳам аниқлаб олинди. Унга кўра, “Бунёдкор” тўқ кўк, “Сўғдиёна” оқ-қора йўл-йўл рангли либосларда ҳаракат қиладиган бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги-2018 нимчорак финали доирасидаги “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашуви 29 май, сешанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:02да бошланади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар