Янгиликлар

  • Самат Нарзиқулов – 50 ёшда!

  • Сана: 12.02.2018
  • Собиқ машҳур футболчи Самат Нарзиқулов бугун юбилей – 50 ёшини қарши олди.

    Ҳозирги кунда “Бунёдкор” аёллар жамоаси катта мураббийи сифатида фаолит юритиб келаётган Самат Эркиновични кўпчилик “Динамо”, “Сўғдиёна”, “Пахтакор” ва “Хоразм” жамоаларидаги футболчилик фаолияти орқали яхши эслашади.

    2013 йилдан буён “Бунёдкор” футбол клубида ишлаб келаётган Самат Нарзиқулов футбол мактабимизнинг ривожи йўлида ҳам ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшиб келмоқда. У “Бунёдкор”даги беш йиллик фаолиятида турли ёш тоифасидаги гуруҳларга, ёшлар ва фарм-клуб жамоаларига мураббийлик қилиб келди. Ҳозирги вақтда “Бунёдкор” аёллар жамоасида катта мураббий лавозимида самарали меҳнат қилмоқда.

    Бугун “Бунёдкор” футбол мактабида Самат Нарзиқуловнинг 50 ёшли юбилейи муносабати билан тадбир уюштирилди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов, футбол профессори Рустам Акрамов ва футбол жамоатчилигидаги бошқалар иштирок этишди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар