Янгиликлар

  • “Бунёдкор” бугун Хитой клуби билан ўйнайди

  • Сана: 11.02.2018
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун БАА йиғини доирасидаги биринчи назорат учрашувини ўтказади.

    “Қалдирғочлар”нинг спарринг рақиби – Хитой суперлигаси вакили “Чунцин Лифан” клуби бўлади. Ушбу клуб 2017 йилги мавсумда Хитой суперлигасини 10-поғонада якунлаган. Жамоани португалиялик машхур мутахассис Паулу Бенту бошқариб боради.

    “Бунёдкор” – “Чунцин Лифан” учрашуви бугун Дубайдаги “Жебел Али” мажмуаси майдонида Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар