Янгиликлар

  • ОФК мутахассислари “Бунёдкор”да бўлишди

  • Сана: 09.02.2018
  • Осиё футбол конфедерацияси мутахассислари “Бунёдкор” футбол клуби ва стадионига ташриф буюришди.

    Асли европалик бўлган мутахассисларнинг юртимизга, қолаверса клубимизга ташрифи хориж тажрибасини юртимиз клубларига қўллаш ва уни тадбиқ этиш борасида керакли кўрсатма ва маслаҳатлар беришдир.

    Эсингизда бўлса, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан учрашув чоғида ОФКнинг етук мутахассисларини юртимизга олиб келиш ва уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш борасида келишувга эришганди.

    Шу келишув асосида “Бунёдкор” футбол клуби ва стадионига ОФК мутахассислари Жоерн Шлим ва Марсель Исакович ташриф буюришди. Мутахассислар Осиё клублари фаолиятини ўрганиб, уларга хориж тажрибасини қўллаган ҳолда клубларнинг салоҳиятини янада оширишга ўз кўмакларини беришмоқда.

    ОФКнинг европалик мутахассислари “Бунёдкор”нинг лицензиялаш борасида амалга ошираётган чора-тадбирлари билан яқиндан танишиб, амалий маслаҳатларини беришди.

Мавзуга оид бошқа хабарлар