Янгиликлар

  • “Бунёдкор” БААга йўл олди

  • Сана: 08.02.2018
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасининг мавсумолди ўқув-машғулот йиғини БААнинг Дубай шаҳрига кўчди.

    “Қалдирғочлар” 8-20 февраль кунлари Дубай шаҳридаги “Жебел Али” мажмуасида мавсумолди тайёргарликларини олиб борадилар. Ушбу йиғин мобайнида Миржалол Қосимов шогирдлари тўртта назорат учрашуви ўтказишни режалаштиришган.

    “Бунёдкор”нинг БААдаги йиғини доирасида қуйидаги футболчилар иштирок этишади:
    Дарвозабонлар – Муроджон Зуҳуров, Суҳробжон Султонов
    Ҳимоячилар – Акрамжон Комилов, Анвар Ғофуров, Рустамжон Ашурматов, Исломжон Қобилов, Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Аҳмадалиев ва Абдулла Абдуллаев
    Ярим ҳимоячилар – Жовлон Иброҳимов, Давронбек Умиров, Миржамол Қосимов, Хуршид Ғиёсов, Сардор Собирхўжаев, Артём Гобелок, Расул Юлдашев, Санжар Қодирқулов, Достонбек Ҳамдамов, Шохруҳ Гадоев, Фарруҳ Икромов, Муроджон Тошматов
    Ҳужумчилар – Шаҳзодбек Нурматов, Филип Раевац, Миржаҳон Мираҳмадов

Мавзуга оид бошқа хабарлар