Янгиликлар

  • Андрей Микляев: “Финал тақдирини асосий вақтда ҳал қилмоқчимиз”

  • Сана: 03.12.2017
  • Ўзбекистон кубоги-2017 финал учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” иштирок этишди.

    - Кетма-кет иккинчи бор финалдамиз. Ҳаво совуқ, қиш кириб келди. Ўйлайманки, майдон ҳолати яхши бўлади ва бу жиҳат финал учрашувига ҳалал бермайди. “Бунёдкор” ҳақида нима дейишим мумкин? Рақибда мотевация кучли. Буни яхши биламиз. Чунки улар Чемпионлар лигасида иштирок этишмоқда ва бунинг учун ютишлари керак. Бу уларнинг муаммоси, бизнинг эмас. Биз ўз ўйинимизни қиламиз. Эртанги баҳсга ҳозилаб қўйган режаларимиз бор. Буни ҳозир ошкор қилмоқчи эмасман. Финалда бизга “Пахтакор” жамоасининг мухлислик қилиши ҳам бор гап. Бу кутилмаган, аммо ёқимли ҳолат. Пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Барчасини асосий вақтда ҳал қилмоқчимиз, - дейди Андрей Микляев.

    - Мавсум кўплаб жамоалар учун якунланган. Лекин “Локомотив” ва “Бунёдкор”ни финал баҳси кутаяпти. Эртага ким кучлироқ бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади, деб ўйлайман. Финал учрашуви менинг футболчилик фаолиятимдаги энг сўнгги расмий баҳс бўлади. Бу қарорга чемпионат учрашувлардан сўнг келиб бўлгандим. Қароримни раҳбарлар ва мураббийларимиз қўллаб-қувватлашди. Кейинчалик, “Локомотив” мураббийлар штабида фаолиятимни давом эттирмоқчиман. Фурсатдан фойдаланиб, футболчилик давримда мен билан елкадош бўлган дўстларимга, мураббийларимга, фаолиятим юритган клубдаги ходимларга ва журналистларга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман, - дейди Тимур Кападзе.

Мавзуга оид бошқа хабарлар