Янгиликлар

  • Миржалол Қосимов: “Омадимизни рақиб жарима майдончаси ичидан излаймиз”

  • Сана: 03.12.2017
  • Ўзбекистон кубоги-2017 финал учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

    - Бизни қизиқарли ва муросасиз финал учрашуви кутиб турибди. Ўйлашимча, ҳар иккала жамоа ҳам ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этади. Бундан эса албатта мухлислар ютади. Сўнгги бор кубокни 2013 йилда ютгандик. Қолаверса, бу йил медалларсиз қолдик. Таркибимизда 3-4 нафар футболчининг фаолиятида бу каби катта совринлар бор холос. Шу боисдан ҳам иштиёқ ва ғалабага ташналик йигитларимизда кучли. Энг асосийси – кубок ғолиби Осиё Чемпионлар лигасига бериладиган йўлланмага эга бўлади. Мен футболчи сифатида бу йўлларни босиб ўтганман ва буни яхши тушунаман. Ҳозир шундай имкониятки, кубок ғолиблигини қўлга киритсак, йигитларимиз ўз фаолиятларига ўчмас саҳифа очишади. Буни улар ҳам яхши тушуниб туришибди. Об-ҳавонинг совуқлиги ўйинга фақат ва фақат ижобий таъсир ўтказиши мумкин. Чунки, ҳамма ҳаракатда бўлади. Бахтимизга, жамоамизда йўқотишлар йўқ. Омадимизда рақиб жарима майдони ичидан излаймиз. “Локомотив”ни ўрганиб чиқдик. Шуни айта оламанки, эртага ким кўпроқ хато қилса ўша мағлубиятга учрайди. Ёки ким кўпроқ ҳаракат қилса, майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашса, тўпни назорат қилса ва албатта яратилган вазиятлардан унумли фойдаланса, ўша жамоа ғолиб бўлади, - дейди Миржалол Қосимов.

    - Ўйинга тайёрмиз. Эртанги финал фаолиятимдаги иккинчиси бўлади. Дастлабкисида мағлуб бўлгандим. Ўша ўйиндан ўзимга етарли хулосаларни чиқариб олганман. “Локомотив” жамоаси анча кучли ижрочилардан ташкил топган. Шунга қарамасдан, биз фақат ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. “Локомотив”га қарши чемпионатдаги ўйинни унутиб бўлдим. Бор эътиборим, эртанги баҳсга қаратилган, - дейди Рустамжон Ашурматов.

Мавзуга оид бошқа хабарлар