Янгиликлар

  • Ёшлар биринчилиги: “Бунёдкор” – “Бухоро”

  • Сана: 18.11.2017
  • Ёшлар биринчилигида баҳслар ўта қизғин палласига кирга десак, адашмаймиз.

    Боиси мусобақа ғолиблиги ва совринли ўринлар учун ҳал қилувчи очколар жамғарилмоқда.

    Ёшлар биринчилиги ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турган “Бунёдкор” ёшлари ушбу турда кичик бронза медаллари учун курашаётган “Бухоро” ўринбосарларини қабул қилди. Учрашув тенг ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Учрашувнинг 72-дақиқасида Жаҳонгир Абдусаломов томонидан киритилган гол ёш “қалдирғочлар”га муҳим уч очко келтирди.

    Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги ёшларимиз сўнгги турда “Локомотив” устидан ғалаба қозонса 2017 йилги ёшлар биринчилиги ғолибига айланадилар.

Мавзуга оид бошқа хабарлар