Янгиликлар

  • “Бунёдкор”дан йирик ғалаба

  • Сана: 30.09.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 23-тури доирасида “Машъал”ни 4:0 ҳисобида енгди.

    “Қалдирғочлар” биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтаганда “Машъал” 11 дақиқа ичида таслим этилди. 21-дақиқада Шохруз Норхонов ҳисобни очди. 31-дақиқада эса Отабек Шукуров жарима зарбасидан узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан уч дақиқа ўтиб, тезкор ҳужумни Достонбек Ҳамдамов гол билан якунлади. 37-дақиқада эса Шукуров дубль қайд этиб, якуний натижа 4:0 бўлишини таъминлади.

    Шу тариқа, “Бунёдкор” ўз очколари сонини 41тага етказиб олиб, мусобақа жадвалининг учинчи поғонасига кўтарилиб олди.

    Олий лига-2017, 23-тур
    “БУНЁДКОР” – “МАШЪАЛ” 4:0 (4:0)
    Голлар: Шохруз Норхонов 26 (1:0), Отабек Шукуров 31 (2:0), Достонбек Ҳамдамов 34 (3:0), Отабек Шукуров 37 (4:0)
    Огоҳлантиришлар: Игорь Тимонюк 19, Асилжон Бегимқулов 30, Абдуллоҳ Олимов 43, Миржамол Қосимов 70
    “Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов (21.Дилшодбек Аҳмадалиев 63), 3.Исломжон Қобилов, 4.Акром Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов (С) (28.Давронбек Умиров 53), 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Шохруҳ Гадоев (19.Нурилло Тўхтасинов 78), 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов, 77.Шохруз Норхонов
    Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 14.Воҳид Шодиев, 15.Фарруҳ Икромов
    “Машъал”: 12.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 10.Ҳумоюн Муртазоев, 13.Шаҳзод Шайманов (6.Сардор Абдураимов 79), 18.Аббос Шодмонов (С), 22.Бобур Қосимов, 31.Игорь Тимонюк, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев (27.Никита Павленко 66), 77.Абдуллоҳ Олимов (19.Зоҳир Қўзибоев 70), 90.Зафар Тўраев
    Захира: 53.Раҳимжон Давронов, 8.Мирзакамол Камолов, 20.Умиджон Мамтмусаев, 23.Кенжа Тўраев
    Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Э.Турсунов (Бухоро)
    Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент)
    ЎзПФЛ вакили: Ф.Магаметов
    30 сентябрь 2017. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 372 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар