Янгиликлар

  • “Динамо” – “Бунёдкор”. Видеопревью

  • Сана: 20.09.2017
  • Олий лига 22-тури доирасида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Самарқанднинг “Динамо” клуби меҳмони бўлади.

    Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги 20-учрашуви сифатида қайд этилади. Бунгача ўтказилган ўйинларнинг 15тасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Уч учрашув эса дуранг натижа билан якун топган. Яна битта ўйинда самарқандликлар ғалаба қозонган. Тўплар фарқи 36:9, “Бунёдкор” фойдасига.

    “Бунёдкор” ва “Динамо” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тўпурари Сервер Жепаров ҳисобланади. Самарқандликлар дарвозасига киритилган голларнинг бештасига айнан Сервер муаллифлик қилган.

    Қуйида Самарқандда ўтган ўзаро ўйинлар қайдномаларидан кўчирмалар билан танишишингиз ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

    ДИНАМО - БУНЁДКОР 1:1 (1:0)
    28.04.2007. 7-тур. Самарқанд. Олимпия стадиони. 8000 томошабин
    Бош ҳакам: Рустам Ҳамидов – 7,1 (Андижон)
    Голлар: М.Ҳамраев 5 (1:0), Лушан 46 (1:1)

    ДИНАМО - БУНЁДКОР 0:4 (0:2)
    26.10.2008. 25-тур. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 11240 томошабин
    Бош ҳакам: Ҳаким Шарипов – 8,9 (Сирдарё)
    Голлар: Жепаров пенальти 18 (0:1), Ривалдо 30 (0:2), Жепаров 88 (0:3), Жепаров 90+1 (0:4)

    ДИНАМО - БУНЁДКОР 0:1 (0:1)
    01.03.2009. 1-тур. Самарқанд. Олимпия стадиони. 10101 томошабин
    Бош ҳакам: Рустам Ҳамидов - 8,6 (Андижон)
    Гол: Жоао Виктор 38 (0:1)

    ДИНАМО – БУНЁДКОР 1:2 (0:0)
    12.09.2010. 19-тур. Самарқанд. “Динамо” Марказий стадиони. 10201 томошабин
    Бош ҳакам: Султон Зайлобиддинов – 9,0
    Голлар: Ирисметов 62 (1:0), Исмоилов 77 (1:1), Гочгулиев 83 (1:2)

    ДИНАМО – БУНЁДКОР 0:1 (0:1)
    15.04.2011. 6-тур. Самарқанд. “Олимпия” стадиони. 10170 томошабин
    Бош ҳакам: Равшан Эрматов – 9,6 (Тошкент)
    Гол: Ражабов 22

    ДИНАМО – БУНЁДКОР 0:1 (0:0)
    21.05.2012. 9-тур. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 13236 томошабин
    Бош ҳакам: Султон Зайлобиддинов (Фарғона)
    Гол: Саломов 66

    ДИНАМО – БУНЁДКОР 0:3 (0:2)
    18.04.2013. 6-тур. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 5743 томошабин
    Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)
    Голлар: Олександр Пишур 18 (0:1), Марко Блажич 20 (0:2), Олександр Пишур 51 (0:3)

    ДИНАМО – БУНЁДКОР 0:2 (0:1)
    06.04.2014. 4-тур. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 13154 томошабин
    Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)
    Голлар: Акмал Холмуродов автогол 14 (0:1), Олег Зотеев 64 (0:2)

    ДИНАМО – БУНЁДКОР 1:1 (1:0)
    12.10.2015. 25-тур. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 10056 томошабин
    Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)
    Голлар: Камолиддин Мурзоев 12 (1:0), Дилшод Жўраев 72 (1:1)

Мавзуга оид бошқа хабарлар