Янгиликлар

  • “Бунёдкор” уй уйида “Нефтчи”ни таслим этди

  • Сана: 15.09.2017
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 21-турида “Нефтчи” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

    Учрашувнинг 16-дақиқасида Шоҳрух Гадоевнинг узатмасини Акрамжон Комилов голга айлантириб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошларида эса Достонбек Ҳамдамовнинг жарима зарбасидан оширган тўпини Воҳид Шодиев боши билан дарвоза тўрига жойлаб, “Бунёдкор”нинг 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади.

    Шу тариқа, “Бунёдкор”нинг очколари сони 35тага етди.

    Олий лига-2017, 21-тур
    “БУНЁДКОР” – “НЕФТЧИ” 2:0 (1:0)
    Голлар: Акрамжон Комилов 16 (1:0), Воҳид Шодиев 51 (2:0)
    Огоҳлантириш: Алишер Шоғуломов 56
    “Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 3.Исломжон Қобилов, 4.Акрамжон Комилов, 8.Жовлон Иброҳимов (28.Давронбек Умиров 80), 14.Воҳид Шодиев (9.Шаҳзодбек Нурматов 52), 17.Достонбек Ҳамдамов, 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 22.Шоҳрух Гадоев (15.Фарруҳ Икромов 78), 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов
    Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 18.Сардор Собирхўжаев, 19.Нурлло Тўхтасинов, 77.Шохруз Норхонов
    “Нефтчи”: 1.Ўткир Юсупов, 4.Камронбей Кападзе, 17.Музаффар Музаффаров, 19.Жасур Ҳасанов, 24.Абдужамол Исроилов, 33.Тимур Ҳакимов (9.Шерзод Ҳакимов 55), 34.Иброхим Рахимов, 70.Мансур Саидов (38.Карен Абрамов 72), 71.Алишер Шоғуломов (20.Дилёрбек Ирматов 71), 94.Бобурбек Юлдашев, 95.Авазбек Ўлмасалиев
    Захира: 16.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Достон Турсунов, 10.Мўйдинбек Мамазулумов, 32.Муроджон Тўйчибоев
    Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), Ш. Файзиев (Жиззах), Н. Қосимов (Қарши)
    Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент)
    ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов
    15 сентябрь 2017. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 678 томошабин

Мавзуга оид бошқа хабарлар