Янгиликлар

  • “Бунёдкор” ФК Улуғбек Ашуровни табриклайди!

  • Сана: 22.08.2017
  • Бугун “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари, “Бунёдкор” ФК президенти Улуғбек Ашуровнинг туғилган куни.

    Шу муносабат билан “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг барча ишчи-ходимлари Улуғбек Муродиллаевични таваллуд айёми билан муборакбод этади.

    У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш соҳасидаги фидокорона ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

    “Бунёдкор”нинг ажойиб анъаналарини давом эттириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ижобий самара беради ва бу ўзбек футболи обрўсини халқаро ареналарда янада юқори кўтаришга ҳисса қўшади деб ишонамиз. Ишонамизки, Улуғбек Муродиллаевич қўл остида “Бунёдкор” футбол клуби ёрқин ғалабалар орқали янгидан-янги марраларни забт этади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар