Янгиликлар

  • ОФК бош котиби “Бунёдкор”да меҳмон бўлди. ВИДЕО

  • Сана: 21.08.2017
  • Бугун “Бунёдкор” футбол клуби ва стадионига ОФКнинг юксак мартабали раҳбарлари ташриф буюрди.

    ОФК бош котиби Дато Джон Винcдор ҳамда миллий ассоциациялар билан ишлаш департаменти бошлиғи Рави Кумар ЎФФ раҳбарлари ҳамрохлигида “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрди.

    Меҳмонлар делегациясини “Бунёдкор” ФК Бош директори Муроджон Алиев ҳамда стадион директори Вахид Закиров кутиб олдилар. ОФК мутасаддилари “Бунёдкор” стадионида барпо этилган ўзбек футболи тарихи музейи билан танишишди ва стадион майсаларини кўздан кечиришди. Қолаверса, “Бунёдкор” стадионида яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

    Ушбу ҲАВОЛА орқали ОФК раҳбарларининг “Бунёдкор” стадионига ташрифи фотожамланмаси билан танишишингиз мумкин.

Мавзуга оид бошқа хабарлар