Янгиликлар

  • Рўзиқул Бердиев: “Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кескин кураш кечди”

  • Сана: 19.08.2017
  • “Насаф” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “аждарлар” устози иштирок этди.

    - Яхши ва чиройли ўйин бўлди. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кескин кураш кечди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Биринчи бўлимда рақибга ташаббусни бериб қўйдик. “Бунёдкор” эса бундан унумли фойдаланиб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ иккинчи бўлимда ўзимизга келдик ва бир нечта хавфли вазиятлар содир этдик. Бироқ уларни самарали якунлашда аниқ ўйнай олмадик. Аксарият ҳолларда омад биздан очиқчасига юз ўгирди. Ҳали кураш олдинда, шундай экан ишлашда ва қолган баҳсларда кўпроқ очко жамғаришга ҳаракат қиламиз, - дейди Рўзиқул Бердиев.

Мавзуга оид бошқа хабарлар