Янгиликлар

  • “Бунёдкор” ФК Бобур Шодиевни табриклайди!

  • Сана: 07.08.2017
  • Бугун “Пахтакор” футбол клуби президенти Бобур Шодиевнинг туғилган куни.

    Шу муносабат билан “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Муроджон Алиев, бош мураббий Миржалол Қосимов, мураббий Шуҳрат Мақсудов ва клубнинг барча ишчи-ходимлари ўзбек футболи байроқдори “Пахтакор” ФК президенти Бобур Шодиевни муборакбод этади.

    “Пахтакор”нинг ажойиб анъаналарини давом эттириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ижобий самара беради ва бу ўзбек футболи обрўсини халқаро ареналарда янада юқори кўтаришга ҳисса қўшади деб ишонамиз.

    Бобур Кабуловичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Мавзуга оид бошқа хабарлар